Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Шаръий маърифатда ғайриисломий сақофатга тааллуқли ҳеч нарса мавжуд эмас, улар ажнабий сақофатларда мавжуд маънолар, ифода ва хаёлотлардан фойдаланишди, лекин бу араб тилига ҳам, араб адабиётига ҳам таъсир қилгани йўқ. Ғайриисломий сақофатларни бу жиҳатдан ўрганиш таъсирланиш эмас, фойдаланиш учун бўлди. Ақлий илмларни эса мантиқ ва тавҳид илмидаги адо этиш шаклида ўрганиб, фойдаландилар. Бироқ Ислом ҳам, Ислом фикрлари ҳам улардан таъсирланмади. Аммо айрим мусулмонлар фақат Исломни тушунишдагина таъсирландилар, бу уларнинг хатти ҳаракатларида ва китобларидагина кўринди, холос. Исломий сақофатда ва исломий фикрларда акс этгани йўқ. Булар сўфийлар ва мусулмон файласуфларидир.


Бу сақофатга оид фикрлар. Табиатшунослик, математика, астрономия, табобат каби илмларни эса мусулмонлар оламий илм сифатида ўргандилар. Булар ҳаётий дунёқарашга тааллуқли сақофат бобига эмас, тажрибий илмлар туркумига киради. Бу муайян умматга хос эмас, ҳаммага оид умумий оламий илм ҳисоблангани учун мусулмонлар ундан фойдаландилар.


Илм ва исломий сақофатдаги ижод қилиш услуби ривожланди ва муайян тизим даражасига етди. Аввал исломий сақофат оғзаки шаклда бўлиб, одамлар уни бир-бирларига айтиш билан тарқатар эдилар. Давлат ҳудуди кенгайгунича ҳамда илм ва маърифатга бўлган эҳтиёж долзарб масалага айлангунига қадар, Қуръондан бошқа ҳеч нарса девон қилинмади. Кейин аста секин ижод тури кўпайди, лекин муайян низом асосида ёзилмади. Мусулмонлар тафсир, ҳадис, фиқҳ, тарих, адабиёт ва бошқа масалаларга бағишланган китоблар ёзишди. Аммо уларнинг барчасини битта китобда, тартибсиз ва бобларга ажратмай битишди, чунки уларнинг назарида ҳаммаси бир хил илм ҳисобланар эди. Улар наздида илм билан илмнинг, маърифат билан маърифатнинг фарқи бўлмай, барчаси битта ҳисобланар ва муайян илмга олим ажратилмас эди. Маърифатлар доираси кенгайгач, ижод ҳам марказлаша бошлади ва кўпчилик олимлар маърифатларни чегаралашга қудрати етмай қолди. Натижада уларнинг ҳар бир тоифасида муайян турдаги илм ва маърифатга хос қизиқиш уйғонди. Бир-бирига ўхшаш масалалар тўплана бошлади ва илм, маърифат бир-биридан ажратилиб, олимлар уларни аста секин тартиблаштира бошладилар. Шу йўсинда ижод ва тартибли фикрлар юзага келди. Бора-бора ҳадисда «Муваттоъ» китоби, адабиётда «Калила ва Димна» китоби, усулда «Рисолат» китоби, фиқҳда «Муҳаммад» китоблари, тилшуносликда «Айн» китоби, наҳвда «Сибавайҳ» китоби, сийратда «Ибн Ҳишом» китоби, тарихда «Табарий» ва ҳоказо китоблар ёзилди. Ҳатто бир хил навдаги фиқҳда бир неча китоблар пайдо бўлди. Жумладан, Абу Юсуфнинг иқтисодда «Хирож» номли китоби ҳамда Мовардийнинг ҳукмда «Салтанат аҳкомлари» номли китоби каби. Сўнг ижод илм ва маърифатнинг барча қисмларини қамради, унинг таркиби ўзининг масала ва бобларида аста-секин тараққий эта бошлади ва натижада илм ва маърифатларнинг барча турини ўз ичига олган ривожланган ижодга айланди. Ижодда ва илм даргоҳлардаги олий таълим тизимида сақофат илмдан фарқланадиган бўлди ва ҳоказо...

 

Шуни айтиш керакки, мусулмонлар ижод услубини бошқалардан ўргандилар, чунки ижод услуби илм каби умумий ҳисобланади, хусусий эмас.

 

190-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260